Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди
1517
Фуқаролар томонидан сифати кафолатланмаган товарларни юртимизга яширин йўллар билан олиб кирилиши ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар самарали кураш олиб боришмоқда.
 Сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди

Жумладан, “Даут-ата” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро А.С. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада ушбу фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан умумий қиймати 12 миллион сўмлик 24 шиша вискиларни ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз олиб киришга уринганлиги фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг