Божхоначилар жойларда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказиб, уларни фаолиятини ўрганган ҳолда, тадбиркорларни қийнаётган муаммоли масалаларини жойида ҳал қилишга кўмаклашмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси томонидан Нукус ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда соҳа мутахассислари томонидан юртимизда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай имконият ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, хусусан, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали экспорт кўламини кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга яратилаётган имкониятлар ҳамда экспорт салоҳиятини янада ошириш масалалари хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, жорий йилда қонунчиликка киритилган янгиликларнинг тадбиркорлик фаолиятига қулайлиги ва божхона соҳасидаги имтиёзларнинг афзалликлари хусусида маълумот бериб, уларга ўз маҳсулотларини экспортга йўналтириш бўйича йўл-йўриқлар, батафсил тушунчалар берилди.
Тадбир давомида тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган долзарб муаммолар, шунингдек, ҳудуднинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган, уларни қийнаётган масалалар муҳокама этилди, уларнинг айримларини шу ернинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди.
16.09.2019