Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситалариниг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди. Жумладан, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан фуқаролар В.М. ва О.Т. номига юборилган почта жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 30 дона “Золпидем” ҳамда 60 дона “Феназепам” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
14.09.2019