Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар яширинча сақланаётган товар-моддий бойликларни фош этишди
1048
Божхона тартиб-тамойилларини бузишга уринган кимсаларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар яширинча сақланаётган товар-моддий бойликларни  фош этишди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.К.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда фуқаро С.У. томонидан сақланаётган, тегишли ҳужжатдари бўлмаган умумий қиймати 5 миллион сўмлик 2 дона рангли телевизорлар ҳамда баҳоси 10 миллион сўмлик 270 кг “мис” рангли металл парчалари сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

12.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг