Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Устамонлик билан яширилган нақд хорижий валюталар фош қилинди
1041
Айрим шахслар томонидан республикамиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишлар ҳамон кўзга ташланмоқда.
Устамонлик билан яширилган нақд хорижий валюталар фош қилинди

Чунончи, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу постга “VAN Hool” русумли автобусни бошқариб келган қўшни давлат фуқароси К.К. бошқарувидаги автобус божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, ҳайдовчи ўриндиғи ёнидаги колонка ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, 1 000 000 қозоқ тенгеси хорижий валютаси яширилгани фош бўлди.

Яна бир ҳолатда мазкур постга пиёда ҳолда кириб келган қўшни давлат фуқароси А.Ф. божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари орасига 502 АҚШ доллари ва сумкасига 6004 АҚШ долларини божхона назоратидан яшириб олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг