Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ноқонуний олиб ўтилаётган биологик фаол қўшимчаларни фош қилишди
1286
Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар ноқонуний олиб ўтилаётган  биологик фаол қўшимчаларни фош қилишди

Жумладан, “Даут-ата” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган фуқаро С.З.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада унинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган қиймати 30,4 миллион сўмлик 76 дона “Vitality Lux” номли биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

14.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг