Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт салоҳияти тобора ортмоқда
1579
Бугунги кунда мамлакатимизда экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Экспорт жараёнида тадбиркорларга берилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари, сертификат ва рухсатномалар олиш жараёнидаги соддалаштирилган тизим жулар жумласидан. Натижалар эса ўз самарасини кўп куттираётгани йўқ. Биргина Навоий вилояти мисолида статистик маълумотларга юзлансак, экспортда сезиларди ўсишга эришилганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида вилоят тадбиркорлари томонидан қиймати 19,4 млн. АҚШ долларига тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,6 фоизга кўп демакдир.

Ўтган давр мобайнида вилоятдан майиз, бодом, пиёз, помидор, ўрик, ловия, узум каби жами 42 турдаги маҳсулотлар экспорт қилинган.

Ҳудудларнинг табиий иқлими, ҳудуди, унумдор ерлари миқдори инобатга олинса Навоийнинг экспорт салоҳияти жуда юқори эканлиги ойдинлашади.

Шу боисдан божхоначилар томонидан бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда экспортёр корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, бундан ташқари экспорт фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган тадбиркорлар билан тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш ишлари доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.

Айни кунларда мазкур амалий ёрдам ишлари Хатирчи тумани миқёсида олиб борилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда туманга 331 гектар майдонга сабзавотлар, 118 гектар майдонга полиз маҳсулотлари, шунингдек 1163 гектар майдонга кунжут ва тариқ маҳсулотлари такрорий экин сифатида экилган. Бундан ташқари Хатирчида етиштириладиган майизлар бутун дунёга машҳур. Айни дамларда тумандан айнан шу каби маҳсулотлар ҳосилини йиғиб олиб, экспорт қилиш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда.

Учрашувлар давомида “Омонов Дилмурод боғи” фермер хўжалиги, “Муродулло бобо даласи” фермер хўжалиги, “Элёр Қўлдош саховати” фермер хўжалиги, “Зар Муқаддас барҳаёт” фермер хўжаликларига борилиб, экспорт фаолияти бўйича тушунтиришлар берилди.

Албатта, бу каби саъй-ҳаракатлар туманнинг экспорт салоҳиятини оширишда ўзининг ижобий самарасини беради.

13.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг