Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан ижтимой сўров ўтказилди
1263
Жонажон диёримиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бутун дунёда ижобий эътироф этилмоқда. Албатта, сайёҳлар ва хорижий давлат фуқароларида Ўзбекистон ҳақида ижобий фикр қолишида божхона хизматининг ўрни ҳам катталиги ҳеч кимга сир эмас.
Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан ижтимой сўров ўтказилди

Шу муносабат билан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси, вилоят Туризмни ривожлантириш бошқармаси ва вилоят телевиденияси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасидан “Сариосиё” чегара божхона пости орқали чиқаётган  70 нафар фуқаро билан ижтимоий сўров ўтказилди.

Аслида, сўров орқали чет эл фуқароларига Ўзбекистонда нима манзур бўлганлиги, уларга қандай ноқулайлик бўлганлигиини билиш орқали сайёҳларни жалб этадиган соҳаларни ривожлантириш назарда тутилди. Аксарият хориж фуқаролари Ўзбекистонда ўзини жуда яхши хис этганини, халқи меҳмондўст эканлиги ва яна келиш нияти бор эканлигини билдирган бўлса, яна бир гуруҳ  чет эллик фуқаролар эса pеспубликамиз туризм салоҳиятининг нақадар кенглиги юзасидан ўзининг фикр ва мулоҳазаларини баён этишди.

Ижтимоий сўровда қатнашган ҳар бир фуқарога Туризмни ривожлантириш бошқармаси томонидан тайёрланган “Сурхондарё” номли вилоят туризм объектлари тўғрисидаги альбомлар топширилди.

13.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг