Масалан, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилган. Лекин, шунга қарамай, гўёки яқинларига совға деган важ ва баҳоналар билан тилла ва заргарлик буюмларини белгиланган нормалардан кўпроқ олиб киришга уринаётган шахслар ҳамон учраб турибди.
Хусусан, “Самарқанд” халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқароси К.М. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида унинг ўзини тутиши божхоначилар эътиборини тортади.
Божхона ходимлари холислар иштирокида фуқаро М.Ж.га тегишли юкларини кўздан кечиришди.
Натижада ушбу шахснинг қўл сумкасидан “Йўловчи божхона декларациясида” ёзиб кўрсатилмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган қиймати 4 миллион сўмдан зиёд, умумий оғирлиги 95 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
13.09.2019