Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валютани олиб чиқиш учун қўлланган яна бир найранг фош бўлди
1247
Қоидабузарлар, божхона пости орқали ҳаракатланиш чоғида турли йўллар билан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширишга уринишади ва албатта бунинг учун турли қинғир йўлларни ўйлаб топишади.
Нақд хорижий валютани олиб чиқиш учун қўлланган яна бир найранг фош бўлди

Худди шундай ҳолат яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постида қайд этилди.

Унда қўшни давлат фуқароси А.Ҳ. турли найранглар билан республикамиз ҳудудидан ноқонуний равишда нақд хорижий валютани олиб чиқишга уринган вақтида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.

Маълум бўлишича, юқоридаги қонунбузар фуқаро олдиндан фуқаро Й.А билан тил бириктириб, у орқали 4 минг АҚШ долларини яширинча олиб ўтишга уринган. Бироқ унинг қинғир режасини божхоначилар фош этишди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

13.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг