Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
23 миллион сўмлик товар-моддий бойликларини яширин йўл билан олиб ўтишга уриниш фойда бермади
1124
Юртимиз ҳудудига товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилди.
23 миллион сўмлик товар-моддий бойликларини яширин йўл билан олиб ўтишга уриниш фойда бермади

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан юртимизга хориждан кириб келган халқаро қатнов поезди йўловчиларининг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув жараёнида фуқаро Б.М. умумий қиймати салкам 11,2 миллион сўм бўлган 610 дона турли хил товар моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, “Алмата-Нукус” халқаро йўловчи поездининг ҳам йўловчиларидан бири фуқаро А.А. умумий қиймати 11,8 миллион сўмлик салкам 60 дона турли хил қўл соатларини божхона назоратидан яширин тарзда олиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

13.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг