Қўшни мамлакатга йўл олган фуқаро Т.С белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс 2400 АҚШ долларини кийимлари орасига яширган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлгани маълум бўлди.
Аниқланишича, юқоридаги пуллар фуқаро Х.У.га тегишли бўлиб, пулларни фуқаро Т.С. маълум бир ҳақ эвазига олиб ўтиб беришга келишган экан.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
13.09.2019