Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро А.Б.нинг Боёвут туманидаги яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахснинг ҳовлисидаги экинлари орасида 3 туп каннабис ҳамда 2201 грамм оғирликдаги қуритилаётган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
13.09.2019