Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дамас”га ортилган 100 миллион сўмлик маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1144
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.
“Дамас”га ортилган 100 миллион сўмлик маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро З.Р. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина кузатувга олиниб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 100 миллион сўмлик 867 дона кийим кечаклар борлиги аниқланди

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

13.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг