Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан “Даут-ата” чегара божхона постидан мамлакатимизга ўзининг “Kia cerato” русумли автомашинасида кириб келган фуқаро Р.А. божхона ходимларининг эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона текширувидан ўтказилди.
Натижада, автомашина салонида божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 906 дона ов қуроли патронларининг капсулалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширув ишлари давом эттирилмоқда.
13.09.2019