Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ласетти метанда юрадими ёки мисда?
2128
Маълумки ҳар бир давлатнинг иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хомашёларга муҳим омил сифатида қаралиб, ушбу турдаги товарларни мамлакат ҳудудидан ноқонуний йўллар билан олиб чиқилишини олдини олиш борасида зарур чоралар кўрилади. Бу борада республикамизнинг ҳар бир ҳудудида аҳоли учун иккиламчи рангли металл чиқиндилари ва парчаларини қабул қилувчи шаҳобчалар ташкил этилган.

 

 

 

Бироқ, фуқароларимиз орасида била туриб мўмай даромад қилиш илинжида белгиланган тартибни бузишга уринаётган “уддабурон”лар ҳам учраб турибди.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Полвонов (исм шарифи ўзгартирилган) бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автотранспорт воситаси Қозоғистон Республикасига чиқиб кетиш учун “Малик” божхона пунктига кириб келган вақтида автомашинанинг салони ва юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада олдиндан махсус тайёрланган “хуфиёна” жойларда, яъни юкхонага ўрнатилган “метан” газ балони ичида, орқа ва олд бамперларининг ички қисмида ҳамда орқа ўриндиқнинг ости ва орқа қисмида жами оғирлиги 384 кг. “мис” рангли металл парчалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

125888.jpg

Эндиликда мўмай пул топиш илинжидаги бу “уддабурон” қонун олдида жавоб беради. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 11 июль куни Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасида жойлашган “Оқ олтин – Целинный” ва “Малик – Сирдарё” автомобиль ўтказиш пунктлари очилган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасида “Оқ олтин” ва “Малик” автомабиль ўтказиш пунктларини очиш тўғрисида” 2017 йил 26 апрелдаги ПҚ-2931-сон қарорига асосан мазкур ўтказиш пунктлари орқали фақат енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланади ва бу пунктлар орқали юк ва товарларни тижорат мақсадида олиб ўтилишини амалга оширишга йўл қўйилмайди.

 

Автомабиль ўтказиш пунктларида божхона назорати соддалаштирилган тартибда, йўловчи божхона декларацияси тўлдирилмасдан, рўйхатга қўймасдан ва транспорт воситаларини божхона кўригидан ўтказмасдан, фақатгина ҳаракатланаётган транспорт воситаларини мажбурий равишда визуал кўздан кечириш орқали амалга оширилади.

 

Эслатиб, айни шунга ўхшаш ҳолат мазкур постда илгари ҳам аниқланган эди.

Б.Анварханов, 
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходими


06.03.2018 

6.03.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг