Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона чегараларидан яширинча олиб ўтилаётган автоэҳтиёт қисмлар фош бўлди
1548
Божхона чегараларидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона чегараларидан яширинча олиб ўтилаётган автоэҳтиёт  қисмлар фош бўлди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Яллама” чегара божхона постига “МАN” русумли автотранспорт воситасини бошқариб келган фуқаро А.А. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг салон ва юкхонасида аввал фойдаланилган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 9,6 миллион сўмлик енгил автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда “Фарход” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро М.С. божхона постининг кириш залидаги божхона назоратидан ўтмасдан, божхона постининг автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлакдан ўтишга уринган вақтида тўхтатилиб, юклари текширилди.

Натижада, унинг юклари орасида умумий қиймати 9,2 миллион сўм бўлган 629 дона автотранспорт воситалари эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

11.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг