Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона постидан қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро К.М. «қизил» йўлакдан ҳаракатланар экан божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.
Натижада, фуқаронинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 550 АҚШ доллари, 82 200 Қозоқ тенгеси, 10 000 Россия рубли ва 80 Евро борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
12.09.2019