Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларини тўламаслик учун тузилган қинғир режа фош бўлди
1176
Божхона ходимлари ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилиши, товарларнинг кодини ўзгартириб, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келишмоқда.
Божхона тўловларини тўламаслик учун тузилган қинғир режа  фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимиздаги корхона номига келган “Дастгоҳ” товари юклари божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 66,7 миллион сўмлик 4,7 тонна “Полиэтилен гранулалари” товари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан  хориждан темир йўл контейнерида яна бир корхона номига келган товарлар назоратдан ўтказилди.

Текширув вақтида аниқланишича, контейнерда ҳужжатларда кўрсатилган товарлардан ортиқча бўлган жами 10,2 тонна оғирликдаги “металл профиллар, компакт ламинат” товарлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан  иккита корхона номига  хориждан темир йўл контейнерларида келган юкларни божхона кўригидан ўтказиш давомида, божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 40,5 миллион сўмлик 3 дона “уч ғилдираклик мотоарава” ва бошқа маҳсулотлар борлиги  маълум бўлди.

Шунга ўхшаш яна икки ҳолатда “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан корхоналар номига келган товарлар божхона кўригидан ўтказиш натижасида тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган жами оғирлиги салкам 200 кг ни ташкил этган 60 дона “Муфта” ва 1920 жуфт “оёқ кийимлар” товарлари борлиги фош этилди ва умумий қиймати 158,8 млн. сўмни ташкил этган товарлар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

12.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг