Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадонда ноқонуний тарзда сақланаётган товар-моддий бойликлар фош бўлди
1240
Божхона органлари томонидан ўтказилиб келинаётган тадбирлар давомида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини юртимизга ноқонуний олиб кирилиши ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Хонадонда ноқонуний тарзда сақланаётган товар-моддий бойликлар фош бўлди

Хусусан, Фарғона вилояти “Ўзбекистон” чегара божхона пости ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида Фарғона туманида яшайдиган фуқаро Р.М.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадон томорқасидан 24,7 миллион сўмлик 3800 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 4,8 миллион cўмлик 6 дона 32 дюмли телевизорлар ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.

Тадбир давомида умумий қиймати 29,5 миллион сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг