Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
3 миллиард сўмлик матоларнинг ноқонуний улгуржи савдоси “пишмай” қолди
1167
Божхона органлари томонидан қўлланилган имтиёзлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланган кимсалар фош қилинди.
 3 миллиард сўмлик матоларнинг ноқонуний улгуржи савдоси “пишмай” қолди

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг фаолияти ўрганилди.

Текширув натижасида, ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун мамлакатимизга имтиёзлар асосида мато товарларини олиб кирган кимсалар матолардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ўрнига, уларни улгуржи савдо нуқталарида сотиб юбораётганлиги аниқланди.

Хусусан, хориждан келтирилган хомашё пойтахтимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бири томонидан ижарага олинган омборга жойланиб, ундан савдо бозорларига тарқатиш учун иккита “Исузу” юк автомашинасига жойлаб олиб  чиқиб кетилаётган вақтида қўлга олинди. Натижада, ушбу автомашиналарнинг юкхонасида жами 318 рулонда матолар борлиги аниқланди.

Шунингдек, масъулияти чекланган жамият томонидан ижарага олинган яна бир омбор кўздан кечирилганида бу ерда ҳам 574 дона рулонда матолар борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 892 дона, умумий қиймати 3 миллиард сўмлик матолар қонунбузарлардан ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

12.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг