Амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар доирасида нафақат импорт ўрнини босувчи, балки экспортга йўналтирилган товарларни ишлаб чиқариш учун тадбиркорларимизга барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси томонидан мамлакатимизга хориждан импорт қилинаётган асосий халқ истеъмол товарларининг ҳажмлари доимий равишда таҳлил қилиб борилмоқда.
Таҳлиллар, мамлакатимиз аҳолиси учун зарур бўлган халқ истеъмол товарлари катта ҳажмларда импорт қилинаётганлиги, мазкур ҳолат эса бу турдаги товарларга эҳтиёж ҳамон юқори эканлигини кўрсатмоқда.
Шунингдек, ўрганишлар импорт қилинаётган аксарият товарлар республикамизнинг тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилиши мумкинлигини, бунинг учун эса барча шарт-шароитлар мавжудлигини кўрсатди ва Давлат божхона қўмитаси ушбу турдаги маҳсулотлар ҳақида тадбиркорларимизга батафсил маълумотларни етказишни лозим деб топди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Сизларга тақдим этилаётган ушбу маълумотлар республикамиз аҳолиси учун зарур бўлган халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни режалаштириш ва йўлга қўйиш, шунингдек, ўз безнесингизни янада кенгайтириш орқали мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, қўшимча ишчи ўринларини яратишда хизмат қилади деган умиддамиз.
Сизни қизиқтирган қўшимча маълумотлар бўйича қўмитанинг Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бошқармаси (78) 120-76-97 ва Ахборот хизматининг (78) 120-76-17 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Сизлар билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз!
Давлат божхона қўмитаси
-
-
-
-
-
7.09.2019