Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Каннабисни “гултувак”да етиштираётган фуқаро фош бўлди
1213
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона ходимлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Каннабисни “гултувак”да етиштираётган фуқаро фош бўлди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш ва уларни қонунга хилоф тарзда тарқатишга қарши тезкор тадбир ўтказилди. 

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.Ў.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахснинг хонадонида “гултувак”ка экиб парвариш қилинаётган бир туп “каннабис” ва 1,2 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

6.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг