Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
1367
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг мамлакатимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан хориждан учиб келган фуқаро А.Н. белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс божхона юк декларациясида кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан сумкасига яширган ҳолда  умумий қиймати тахминан 90 миллион сўмлик 410 дона турли дори воситаларини яширинча олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир фуқаро У.М.нинг ҳам хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва фуқаро божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув жараёнида унинг юклари орасидан қиймати 28 миллион сумга тенг бўлган 295 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

6.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг