Жумладан, куни-кеча Қарши халқаро аэропортида хориждан учиб келиб, “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро М.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди ва унинг юклари белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг юклари ичида декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган полиэтилен пакетдаги шоколадлар орасига хуфиёна тарзда яширилган 5 дона конвалютада 50 дона номли “Алпрозолам” психотроп таблеткалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
6.09.2019