Шу боисдан ҳам божхона органлари томонидан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга, маҳаллаларга ҳамда бошқа аҳоли яшаш пунктларига чиққан ҳолда фуқаролар билан самарали профилактика учрашувларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган. Ушбу профилактик учрашувлар эса ўз натижасини узоқ куттирмаяпти.
Хусусан, Навоий вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро У.К. божхона органларига ариза билан мурожаат қилиб, қурилиш майдони ёнидаги сув қувури ичидан топиб олган ов қуролини божхоначиларга ихтиёрий равишда топширди.
Демак, самарали профилактика тадбирлари орқали яна бир қўнгилсиз оқибат келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳодисанинг олди олинди.
3.09.2019