Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан шу каби қонунбузарлик ҳолати ўз вақтида аниқланди.
Қўшни давлатга йўл олган фуқаро Ў.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида ушбу шахс қора рангли сумкаси ичидаги кўйлак орасига 20 минг АҚШ долларини устамонлик билан яширганча олиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Аммо унинг бу найранги ўзига панд берди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
3.09.2019