Даставвал Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов сўзга чиқиб, Давлат мустақиллигининг нечоғлик улуғ неъмат эканлиги ҳақида сўзлаб, тадбир иштирокчиларини мана шу энг улуғ ва энг азиз байрам билан чин дилдан табриклади. Шундан сўнг, Давлат божхона қўмитаси раисининг бутун шахсий таркибга йўллаган қутлови етказилди.
Ўтказилган тадбир давомида бир гуруҳ ҳодимлар ҳам божхона хизматидаги самарали фаолиятлари учун навбатдаги махсус унвон ҳамда Давлат божхона қўмитаси раисининг шунингдек Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг Фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Байрам шодиёналари давом этмоқда.
3.09.2019