Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уюшмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди
2179
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғида “Биз одам савдосига қаршимиз” ва “Ёшларни ноқонуний меҳнат миграциясидан асраш” мавзусида уюшмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбир давомида йиғилиш қатнашчиларига бугунги кунда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш, ёшларга иш ўринлари яратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва уй-жой олиш учун имтиёзли кредитлар бериб борилаётганлиги, бироқ айрим фуқароларимиз томонидан ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Одам савдоси” каби жиноятга қўл урилаётганлиги тўғрисида гапириб ўтилди. Тадбир иштирокчиларига божхона органлари томонидан одам савдосига қарши курашиш йўналишида амалга оширилиб келинаётган ишлар, жумладан жорий йилда божхона органлари томонидан одам савдоси билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар мисоллар ёрдамида тушунтирилиб ўтилди.

Шунингдек, ёшларга “Одам савдоси”га қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан тайёрланган видеоролик намойиш этилиб, бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш ҳар бир фуқаромизнинг бурчи эканлиги, айниқса ёшларни одам савдоси қурбонига айланиб қолмаслиги учун аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришимиз зарурлиги, чет элда ишлаш учун хорижга чиқиб кетаётган ватандошларимизга у ерда қонуний ишлаши, ноқонуний фаолият олиб бораётган турли экстремистик ва террористик ташкилотлар тузоғига тушиб қолмасликлари, чет элда ишлашнинг қонуний асослари тўғрисида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида тушунчалар берилди.  

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошланғич ташкилоти етакчиси Н.Султанов

3.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг