Жумладан, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Хоразм вилояти божхона бошқармасида ҳам байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбири мадҳиямиз садолари остида очиб берилди.
Тадбирда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи К.Рахманов йиғилганларни байрам билан самимий табриклаб, барча соҳаларда бўлгани каби божхона тизимида ҳам бўлаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, божхона органларида узоқ йиллар виждонан ва сидқидилдан ёндошиб хизмат қилган бир гуруҳ ходимлар навбатдаги махсус унвонлар билан, шунингдек, Давлат божхона қўмитаси ва бошқарманинг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Байрам шодиёналари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.
2.09.2019