Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қасамёдга содиқ ўғлонлар!
1281
Давлат божхона қўмитасининг Божхона инcтитутида “Ҳарбий ва божхоначи қасамёди” ни қабул қилиш тантанали тадбири бўлиб ўтди
Қасамёдга содиқ ўғлонлар!

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси,  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон божхона хзимати фахрийлари уюшмаси, ва турли жамоат ташкилотлари вакиллари, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти,  меҳнат фахрийлари, санъаткорлар, курсантларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этди.

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси, божхона хизмати генерал-майори М.Азимов  сўзга чиқиб, халқимизнинг асрий орзуси бўлган мустақиллик туфайли меҳнаткаш, мард ва саховатли, бағрикенг ва олижаноб халқимиз, айниқса ёшларимиз учун мисли кўрилмаган имкониятлар очилганини таъкидлади.

Тантанали тадбир – қасамёд қабул қилиш маросимининг Мустақиллик кунида ўтказилаётганидан ҳам ўзига хос маъно ва мазмун мужассам. Истиқол туфайли Ўзбекистон мустақил давлат ва озод юрт сифатида дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини топди. Бу кун қасамёд қабул қилаётган азиз курсантлар - мустақиллик фарзандларининг бир умр ёдида муҳрланиб қолиши. шубҳасиз.

Тадбирда таъкидланганидек, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойиллар негизида қоғозда эмас, амалда инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Шуниси диққатга сазоворки, олий таълим тизимидаги ислоҳатлар туфайли 2019 йилда Ўзбекистонда ОТМлар сони 110 тадан ошиб, олий таълим билан қамраб олиш даражаси 20 фоизга етказилди.

Божхона институтида бу йилги кириш балларининг 200 баллдан ошганлиги соғлом рақобат ва илмли ёшларнинг саралаб олинаётганидан далолат бермоқда. Президентимизнинг ғамхўрлиги туфайли Ватан ҳимояси йўлида алоҳида ўрнак кўрсатган ҳимоячилар фарзандлари, Темурбеклар мактаби битирувчиларига ишонч билдирилиб, имтиёз берилганлиги ҳам эътиборлидир.

Ҳозирда халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш тенденциялари ва мамлакат инвестициявий жозибадорлигининг ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда, божхона органлари кадрларини касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995 сонли қарори муҳим қадам бўлди.

Мазкур қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти сифатида қайта ташкил этилди ҳамда божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса сифатида белгиланди.

Институтда божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ўқитиш тизимини такомиллаштириш мақсадида божхона органлари учун кадрларни базавий ва амалий профессионал тайёрлаш, шунингдек, ўрнатилган тартибда стипендия тўлаш, моддий таъминот белгилашни таъминлаган ҳолда  икки босқичли, яъни ўқиш муддати 4 йилдан иборат бўлган “Божхона иши” ва “Юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш)” йўналишлари бўйича бакалаврларни ҳамда ўқиш муддати 1 йил бўлган “Божхона иши (фаолият турлари бўйича)” ва “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” мутахассисликлари бўйича магистрларни тайёрлаш амалга оширилади.

Тантанали тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатаси депутати Р.Ҳакимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари Б.Очилов, шунингдек нуронийлар ва ота-оналар курсантларга келгусидаги ўқиш ва хизмат фаолиятида улкан зафарлар тилаб, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда бор куч-ғайратлари сафарбар этишга ва содиқ хизмат қилишга ундадилар.

Қасамёд маросими якунида таниқли санъаткорлар томонидан йиғилганларга концерт тадбири бўлиб ўтди.

1.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг