Тадбирни бошқарма бошлиғи Х.Файзуллаев очиб бераркан, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги” байрами билан шахсий таркибни табриклаб, божхоначиларга келгусида шарафли ва масъулиятли вазифаларини бажаришда зафарлар тилади.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлашга, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилган ютуқларга қўшаётган хиссалари, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнати, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги” байрами муносабати билан бошқарманинг бир гуруҳ ходимлари мукофотланди.
31.08.2019