Байрам тадбири ҳар йилги анъанага содиқ қолган ҳолда мадҳиямиз садолари остида очиб берилди. Шундан сўнг, божхона ходимларини табриклаш учун сўз бошқарма бошлиғи Дониёр Салимовга берилди. У ўз сўзи аввалида, тинчлик ва осойишталикнинг қадри, уни асраб авайлаш ҳар бир эр йигитнинг муқаддас вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди ва шахсий таркибни байрам муносабати билан чин дилдан муборакбод этди.
Тадбир давомида, божхона органларида узоқ йиллардан бери фидокорона хизмат қилиб келаётган ходимлар тақдирландилар. Эътиборлиси, улар орасида айни дамда нафақада бўлган божхона фахрийлари ҳам бўлиб, улар ҳамиша бошқарманинг маънавий-маърифий тадбирларида ўзларининг фаолликларини намойиш этиб келишади. Тақдирланганлар орасида бўлган божхона фахрийси Рауф ака Ҳамроев ўз қувончини изҳор этар экан, “ – Шу ватанда туғилганимдан фахрланаман. Касб танлаш чоғида божхоначи касбини танлаганим, бу менинг энг катта ютуғим бўлган. Нега деганда, юртимиз сарҳадларида туриб нафақат иқтисодий манфаатларимизни, шу билан биргаликда, маънавий дахлсизлигимизни таъминлашда оз бўлсада ўз ҳиссамни қўша олганлигим, бу менинг юрт олдидаги энг катта бурчим эди” – дея таъкидлади.
Шу куни бўлиб ўтган тадбир, бир сўз билан айтадиган бўлсак, ҳар бир божхоначи қалбида Ўзбекистонимизга бўлган муҳаббат ҳиссини янада орттириши билан бир қаторда, унинг фаровонлиги йўлида соҳа жонкуярлари олдида турган вазифаларни яна бир карра ёдга солди, десак янглишмаймиз.
31.08.2019