Ана шундай учрашувлардан бири, куни кеча, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Хоразм вилояти филиалида бўлиб ўтди.
Тадбирда, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талаблари асосида божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий нуфузини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, Фармон билан, божхона соҳасида Хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими орқали, товар ва транспорт воситалари учун ҳам божхона назоратида махсус йўлаклар жорий этилганлиги, бу тизим орқали товарларни божхона расмийлаштируви юзасидан амалга ошириладиган божхона операцияларининг ўтказилишини тезлаштириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни камайтиришга, божхона назорати ҳажмининг камайишига, сифатининг ошишига, ҳалол ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантиришга хизмат қилиши бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, божхона тўловларидан имтиёз қўллаш тартиб қоидалари, экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг нархларини ошириш (ёки пасайтириш) ҳолатлари ҳамда ушбу йўналишдаги мавжуд муаммолар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шу билан бирга, экспортни амалга ошириш тартиби ва экспортёрларга яратилган қулайликлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилувчиларига божхона расмийлаштируви жараёнидаги қулайликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармон ва ҳукумат қарорлари мазмуни акс этган буклетлар тарқатилиб, тадбиркорларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
Қолаверса, тадбиркорлар божхона соҳасида савол ва таклифлар мавжуд бўлганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда бошқарманинг (62)224-59-20 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, божхона соҳаси бўйича янгиликларни ДБҚ расмий веб-сайти bojxona.uz, телеграммдаги "customschannel" ҳамда "Facebook"даги "facebook.com/UZDBQ/" расмий каналлари орқали кузатиб боришлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
31.08.2019