Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустақиллик байрами муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида байрам тадбири ўтказилди
1404
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ғояси остида кенг нишонланмоқда.
Мустақиллик байрами муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида байрам тадбири ўтказилди

Бугун шундай тадбирлардан бири Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ҳам ташкил этилди.

Тадбирни кириш сўзи билан очган Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов йиғилганларни байрам билан муборакбод этиш баробарида юртимизда ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

Қайд этилганидек, дунёда байрамлар кўп, лекин ҳар бир халқ учун муқаддас байрам – бу албатта, мустақиллик кунидир. Бу кунда ўзимиздаги чексиз имконият, салоҳият ва бунёдкорликни янада теранроқ ҳис этамиз.

28 йил ўтган мана шу давр Ўзбекистон тарихида тинчлик ва осойишталик, дастурхонлар тўкинлиги, оилалар файзу баракаси, байрамлар, тўй-тантаналарга бой бўлганлиги билан эсда қоларли бўлди. Барча соҳалар каби божхона тизимида ҳам бўлаётган ислоҳотлар ва эришилаётган улкан муваффақиятлар, инсон қадр-қимматини улуғлаш мақсадида халқимизга яратилаётган зарур шарт-шароитлар шу юртда истиқомат қилаётган ёш-у қарини бирдек руҳлантирмоқда. Уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб, фаровон ҳаёт сари дадил қадам ташлашга ундаяпти.

Байрам тадбирида хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб, фидойилик ҳамда алоҳида ўрнак билан хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимлар Давлат божхона қўмитаси ва бошқарманинг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар ҳамда божхона ходимларига махсус унвонлар топширилди.

Шу билан бирга божхона тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритиб келган, бугунда нафақага чиқаётган ходимлар муносиб тарзда тантанали равишда кузатиб қўйилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси вилоят бўлими раиси Э.Мавлонов, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмасининг Самарқанд вилоят бўлими раиси Ф.Мукумов сўзга чиқиб, фахрийлар номидан шахсий таркибни байрам билан табриклашди.

31.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг