Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида тингловчилар қасамёд қабул қилишди
1518
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами арафасида Марказда бошланғич курс тайёргарлигидан ўтаётган тингловчиларнинг “Божхона органи ходимининг қасамёди”ни қабул қилиш тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Миллий кинология марказида тингловчилар қасамёд қабул қилишди

Тадбирда Марказ шахсий таркиби, фахрийлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши ходимлари, меҳмонлар, тингловчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. 

Тадбир давомида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами муносабати билан хизмат вазифаларига виждонан ёндашган бир гуруҳ ходимлар Марказнинг фахрий ёрлиқлари, ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Миллий кинология маркази директори, божхона хизмати полковниги А.Турсунов тадбир қатнашчиларини “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилаётган ушбу байрам билан муборакбод этиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, Ватанимизни янада ривожлантириш йўлидаги ишларида улкан зафарлар тилади.

31.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг