Анаънага мувофиқ 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар вакиллари пойтахтимизнинг юраги – юртимизнинг бош майдонида бўлиб, Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбарлар қўйишди.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳам озодлик ва ҳуррият, ёрқин истиқболимизга ҳурмат бажо келтириб, Бахтиёр она ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.
Байрамингиз муборак, азиз юртдошлар!
31.08.2019