Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сардоба туманида сайёр учрашув бўлиб ўтди
1239
Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳокимлигида Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Ташқи иқтисодий ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда яратилган қулайликлар ва бу борада янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти ҳамда тадбиркорлик субьектлари ҳуқуқларининг кафолатлари” мавзусида сайёр учрашув ташкил қилинди.
Сардоба туманида сайёр учрашув бўлиб ўтди

Унда Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эргашев,  Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Сатторов, бошқарманинг бўлим бошлиқлари,  Сирдарё вилояти иқтисодий суди судьяси Б.Махмудов, туман прокуратураси, ИЖҚК департаменти, солиқ, банк ходимлари, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, экспортёрлар, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари  қатнашдилар.

Тадбирни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Сатторов очиб берар экан, у 2019 йил Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб эълон қилинганлиги, ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорларга жуда кўплаб  имкониятлар, енгилликлар ҳамда солиқ ва божхона имтиёзлари берилаётганлиги, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларда бўлгани каби Сардоба туманида ҳам кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётганлиги, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини республикамизга кириб келишини янада жадаллаштириш, улар учун қулай инвестиция муҳитини янада яхшилаш, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда экспортни диверсификация қилинишини таъминлаш мақсадида импорт божхона тўловларидан имтиёзларни назарда тутувчи бир қатор қонуности ҳужжатлар қабул қилинаётганлиги ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, тадбир давомида бошқарманинг бўлим бошлиқлари томонидан божхона қонучилигидаги ислоҳотлар,  янгиликлар ва ўзгаришлар, юртимизда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар ҳамда шароитлар, божхона назоратини соддалаштириш ва такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб ўтиш меъёрлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиблари тушунтириб берилди. Шу билан бирга бошқармада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлардаги асосий муаммолар, берилаётган саволлар ва шикоятлар бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг, Сирдарё вилояти иқтисодий суди судьяси Б.Махмудов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал Кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳияти ва иқтисодий судларда яратилган қулайликлар тўғрисида маъруза қилди.

Бундан ташқари тадбирда божхона органларида коррупция ва тамагирлик каби салбий иллатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. 

Сайёр учрашув давомида тадбиркорлардан келиб тушган 20 дан ортиқ мурожаатларнинг 70 фоизига жойида ечим топилиб, қолган қисми тегишли идора ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат ўрнатилди.

 Қолаверса тадбиркорлар божхона соҳасида бирор бир тушунарсиз вазиятга дуч  келганида ёки савол ва таклифлар мавжуд  бўлганида, божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, қолаверса божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда вилоят бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари  мумкинлиги  эслатиб  ўтилди.

Тадбир  якунида иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

30.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг