Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларини четлаб ўтишга уриниш наф бермади
1039
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош қилинди.
Божхона тўловларини четлаб ўтишга уриниш наф бермади

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан кириб келган поезд вагонларининг йўловчилари ва уларнинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, фуқаро Т.Т. ўриндиқлар тагида 48 турдаги қандолатчилик маҳсулотлари, ювиш воситалари ҳамда 12 дона пиротехника воситаларини  яширинча олиб келаётганлиги маълум бўлди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 20,5 миллион сўмни ташкил этди.

Шунингдек, мазкур божхона пости ходимлари  томонидан  хориждан кириб келган поезд йўловчиларидан бири М.Ф.га тегишли товарлар божхона назоратидан щтказилганида, ушбу шахс, оғирлиги 254 килограммни ташкил умумий қиймати 20,6 миллион сўмлик дудланган денгиз маҳсулотларини божхона назоратидан яширин тарзда мамлакатимизга олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

28.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг