Мусобақанинг очилиш маросимида бошқарма раҳбарияти сўзга чиқиб, иштирокчиларни байрам билан самимий табриклаб, ходимларга омад тилади.
Юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказилган мазкур мусобақада спортнинг шахмат тури бўйича эркаклар ўртасида Кадрлар бўлими бош инспектори Ж.Болтаев, аёллар ўртасида “Дўстлик” чегара божхона пости катта инспектори Ли Ирина ва стол тенниси бўйича эса эркаклар ўртасида Божхона назоратини ташкил этиш бўлими катта инспектори Ж.Аллаберганов ҳамда аёллар ўртасида “Урганч аэропорти” чегара божхона пости инспектори Л.Раджаповалар биринчи ўринни эгаллашди.
– Ушбу спорт турлари кишидан ўткир зеҳн ва эпчилликни талаб этади – дейди, мусобақа ғолибларидан бири Ж.Аллаберганов, – Спорт инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Шу боис анчадан буён стол тенниси билан мунтазам шуғулланиб келаман, ҳаракатларим зое кетмади.
Мусобақа якунида ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби спорт тадбирлари нафақат xодимларнинг жисмонан тайёргарлигини синовдан ўтказади, балки улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлаш, жамоада соғлом муҳитнинг юзага келишига хизмат қилади.
29.08.2019