Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл қоидаси - умр фойдаси
2514
Барчамиз ҳар куни, ҳеч бўлмаганда кунора автотранспортдан фойдаланамиз. У бизнинг узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қилади. Ҳозирда машиналарсиз ҳаётимизни тасаввур этиб бўлмайди.
Йўл қоидаси - умр фойдаси

Мамлакатимизда ҳам йилдан-йилга автотранспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини тақозо этади.

Навоий вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи ва Кадрлар бўлими ходимлари ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги маънавият-маърифат машғулоти ҳам айни шу масалаларга бағишланди. Тадбирда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг масъул ходимлари томонидан, божхона ходимларига йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келаётган сабаблар ва уларнинг оқибатлари шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида рўй берган йўл-транспорт воситалари бўйича видеоролик намойиш этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг мазмун-моҳияти учрашув иштирокчиларига тушунтирилиб, фақат қуйидаги ҳолларда ЙПХ ходими томонидан транспорт воситалари тўхтатилиши мумкинлиги алоҳида қайд этилди:

- ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

- транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

- йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

- ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

- махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида ва бошқа ҳолларда

Учрашув давомида автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби, пиёдалар йўлакчасидан ўтишда тезлик меъёрлари, ЙПХ ходимининг дислокацияси ва унинг тузилиши, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима миқдорлари ҳақида берилган саволларга тегишли тушунтиришлар берилди. Тадбир сўнггида, Ўз хавфсизлик гуруҳи вакили сўзга чиқиб, автотранспорт воситасини бошқараётганда ва пиёда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш юзасидан шахсий таркибга кўрсатмалар бериб ўтди.

29.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг