Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
181 миллион сўмлик тўловлар ундириладиган бўлди
1101
Божхона органлари томонидан божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларини ўзгартириш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
181 миллион сўмлик тўловлар ундириладиган бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк-булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан декларацияловчи шахс М.З. томонидан тақдим этилган божхона юк декларациясида товарнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги аниқланди. Натижада давлат бюджетига салкам 16 миллион сўм божхона тўловлари ундирилмай қолишининг олдини олишди.

Яна бир ҳолатда, мазкур постнинг ўзида декларацияловчи шахс В.Г. тақдим этган божхона юк декларациясида товарга нотўғри имтиёз қўлланилганлиги натижасида 42,1 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ундирилиши лозимлиги маълум бўлди.

Шунингдек, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан декларацияловчи шахс М.И. томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига келган бир дона ускунанинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги маълум бўлди. Натижада давлат бюджетига 46,2 миллион сўм божхона тўловлари ундирилмай қолишининг олди олинди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда, корхона директори К.У. томонидан хориждан келган газламалар товарининг кодини нотўғри кўрсатиш натижасида  қўшимча 76,8 млн. сўм божхона тўловларининг ундирилиши кераклиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

27.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг