Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – бугунги куннинг устувор вазифасидир!
1333
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашиш – бугунги куннинг устувор вазифасидир!

Мазкур Қонунда коррупцияга қарши курашиш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар аниқ белгилаб қўйилган. Шундай экан, бу иллатнинг нақадар мудҳиш эканини тушуниш, шунингдек, унга қарши курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади.

Бу борада кўзланган мақсадга эришиш учун кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш, бу борада давра суҳбатлари ташкил этиш самарали натижани беради.

Шундан келиб чиқиб, божхона соҳасидаги масъул ходимлар томонидан ҳам кенг жамоатчилик ўртасида коррупция ва тамагирлик иллатларига йўл қўймаслик, божхона ходимлари томонидан ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини сидқидилдан ва ҳалол бажаришлари юзасидан доимий равишда тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги навбатдаги тадбир вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш механизми ва тизими ҳақида ҳуқуқий билими ва хабардорлигини ошириш, коррупция омилларини аниқлаш, коррупция хавф-хатарларини бошқариш ва уларни минималлаштириш” мавзуси остида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, бу борада ҳар бир шахс ҳуқуқий билимини ошириши лозимлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби жиҳатлар тўғрисида кенг қамровли тушунтиришлар берилди.

Шу жумладан, йиғилиш давомида божхона ходимларига тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳушмуомала бўлишлари кераклиги, уларнинг мурожаатларига зудлик билан жавоб қайтаришлари, шунингдек божхона назорати ва расмийлаштирувларини тезкорлик билан амалга ошириш уқтирилди.

Тадбир сўнггида йиғилиш иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича масъул ходимлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

28.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг