Албатта бу маълум бир муддатга (1 календарь йил муддат ичида 90 кунгача) божхона томонидан расмийлаштирилган мажбуриятномалар асосида амалга оширилади. Бу борада белгиланган тартибга риоя қилмаганларга нисбатан ўрнатилган тартибда баённома расмийлаштирилиб, чора кўрилади.
Хусусан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланишича, фуқаро О.С. хорижий мамлакатга тегишли бўлган “Лада Ларгус” русумли автотранспорт воситасини 2019 йил 14 август кунида “Доут-ота” чегара божхона постидан қайтариб олиб чиқиш мажбурияти билан вақтинча муддатга олиб кирган. Бироқ, ушбу шахс томонидан мажбуриятнома талаблари бажарилмасдан, автотранспорт воситасини белгиланган муддатда олиб чиқиш чоралари кўрилмаганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
28.08.2019