Янги Ўзбекистон байрам муборак !
Бугун тараққиёт бешиги ўзинг,
Мустақил Ватаним-жон Ўзбекистон.
Буюк аждодларга муносиб авлод,
Бағрингда камолга етмоқда шодон.
* * *
Халқпарвар Юртбошим закоси ила,
Бахтли яшамоқнинг муддати аниқ.
Бугун халқ кўзида қувонч ва ишонч,
Жасур ўғлонларинг қалблари ёниқ.
* * *
Кел дўстим, белингни боғлагин маҳкам,
Бир ғишт қўй, ҳисса қўш, бунёдкорликка.
Ислоҳот завқидан бўлиб баҳраманд,
Бир бор сафар қилгин янги Мўйноққа.
* * *
Сарҳадларинг оша дўст-ёрлар келар,
Миллий юксалишдан ҳайратда юрак.
Олға бос, энг юксак марралар томон,
Янги Ўзбекистон байрам муборак!
Нурбек САЛОМ
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати раҳбари
28.08.2019