Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлидаги ҳамкорлик
1314
Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш ва бу орқали ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида давлат идоралари билан доимий ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлидаги ҳамкорлик

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида вилоят Адлия ва Солиқ бошқармалари билан ҳамкорликда тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви мутахассислари иштирокида тадбиркорлик соҳасидаги энг сўнгги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 660-сон қарорига биноан: 

-  маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш бўйича транспорт ҳаражатларининг 50 фоизгача қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиниши;

- экспортни рағбатлантириш агентлиги манфаатдор субъектларга компенсация тақдим этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланганлиги;

- компенсация 2019 йил 1 майдан бошлаб экспорт қилинган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилиши;

- Бунинг учун маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаган мамлакатларга экспорт қилинган (тухум маҳсулоти бундан мустасно), маҳсулот учун камида 30 фоиз тўловлар тушган ёки банк аккредитиви очилган, экспорт шартномасида маҳсулотни етказиш харажати манфаатдор субъект зиммасига юкланган ва ушбу харажатлар учун тўловлар ушбу субъект томонидан амалга оширилган бўлиши зарурлиги етказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5755-сон Фармони билан қонунчиликда рўй берган ўзгаришлар тўғрисида масъул ходимлар томонидан батафсил маълумот берилиб, Фармонга асосан асбест, кўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёсига, шунингдек соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ мой хом ашёси, шакар хом ашёси каби товарлар импортида қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан бекор бўлиши ҳамда божхона соҳасига оид бошқа меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбир сўнггида, божхона органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган амалий ишлар тўғрисида таъкидлаб ўтилиб, коррупцияга қарши курашиш мазмунидаги божхона органларининг “Ишонч телефон” рақамлари акс эттирилган буклетлар тарқатилди.  

 

27.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг