Қўшни мамлакатдан юртимизга пиёда кириб келган фуқаро Р.Н. ўзи билан олиб келган қўл юкларида тақиқланган ва декларацияланадиган товарлар йўқлигини маълум қилган бўлсада, бироқ божхона назорати жараёнида бу нарса тамоман акси бўлиб чиқди.
Ушбу шахснинг сумкаси ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 115 дона пичоқлар ва кастетлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
27.08.2019