Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Фарғона вилояти Фарғона туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро М.Ж.нинг мазкур тумандаги хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 100 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган косметика воситалари ва атирларни ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
27.08.2019