Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагон остига гиёҳвандлик моддалари яширилганлиги фош этилди
1240
Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатини ўз вақтида фош этишди.
Вагон остига гиёҳвандлик моддалари яширилганлиги фош этилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати  чегара қўшинлари вакиллари билан ҳамкорликда хориждан юртимизга  кириб келган темир йўл юк вагонларини божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада вагонлардан бирининг таг қисмига бир дона сигарет қутисига ва энергетик ичимлик идиши ичига жами 2,8 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси хуфиёна тарзда яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

27.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг