Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши барчамиз курашамиз
1334
Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масаладир. Гарчи уни бажариш учун масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаога эришиш мумкин.
Коррупцияга қарши барчамиз курашамиз

Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида айрим мансабдор шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки тамагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан курашишни ўзимиздан бошлашимиз даркор.

Коррупцияга қарши курашиш – бу жуда мураккаб жараёндир. Бу иллатни даф қилиш учун жамиятда қонун устуворлиги асосий масала бўлиши лозим. Давлат ҳокимияти тизимларининг иш фаолияти шаффоф бўлиши керак ҳамда бу шаффофлик жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида назорат қилиб борилиши лозим.

Бу иллат билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак. Шунинг учун ҳар бир давлат идорасида жамоатчилик томонидан назорат қилинадиган коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз ички дастурлари бўлиши шарт.

Бу борада, Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, ходимларнинг билим даражаси, муомала маданияти, амалдаги қонунчилик асосида божхона кўриги ва расмийлаштирув жараёнини сансалорликка йўл қўймасдан, тезкорлик билан амалга оширилиши, тамагирлик ва бошқа ёмон иллатларга муносабатини аниқлаш, божхона постлари хизмат фаолияти бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида, чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасида сўровномалар ўтказилиб келинмоқда.

Ўтказилаётган учрашувларда, қонунларга риоя қиладиган ҳар бир шахс қонун ҳимоясида эканлиги, божхона ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракати, қолаверса, божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари тўғрисида тушунчалар берилмоқда.

Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлигини кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.

26.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг